Сут заводи фаолиятидан

 

     Жорий йилнинг май ойида Бухоро шаҳрида ишга туширилган «Бухоро Агрокластер ДЗЗ» МЧЖнинг кунига 60 тонна сутни қайта ишлаш қувватига  эга сут заводи вилоят аҳолисини сифатли сут маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича муҳим ишларни амалга оширмоқда.

     Италиядан олиб келиб ўрнатилган замонавий технологик линияларда  "LATTICO" бренди остида  68  турдаги юқори сифатли нордон сут ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада асосан "Бухоро Агрокластер Чорва" МЧЖ чорвачилик мажмуасида ишлаб чиқарилган сут қайта ишланилмоқда.

    2022 йилнинг 1 ноябрига қадар корхонада 2 000  тонна сут қабул қилинган, шундан: пастеризация булган сут - 200,1 тонна, кефир, йогурт, айрон - 241,5 тонна, сметана ва қаймоқ - 143,4 тонна, сариёғ - 12,3  тонна пишлоқ ва творог - 120,6  тонна ва бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 

    Ишлаб чиқаришда  100   дан ортиқ малакали ишчи меҳнат қилмоқда. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш натижасида қўшимча тарзда 55 та ишчи ўрин яратиш режалаштирилган.

    Корхона жамоаси шу йилнинг охирига қадар корхонада   яна 1000  тонна қайта ишланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун астойдил харакат қилишмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                       Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари