Пахта йиғим терими жадал бормоқда

2021 йил мавсумида «Бухоро Агрокластер» масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта далаларида мўл пахта ҳосили етиштирилди.  

 

 

         Етиштирилган ҳосилни ўз вақтида, нобудгарчиликларсиз йиғиштириб олиш мақсадида  агрокластер томонидан пахта теримида қатнашишга жалб қилинган теримчиларга пахта далаларида меҳнат қилиш ва дам олишлари учун барча шарт-шароитлар  яратилиб берилиб, терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказилишига эришилмоқда.

            Теримчиларга иш ҳақи 1 килограмм терилган пахтага 1400 сўмдан кунбай қилиб берилиши ташкил қилинган. Кунига 100 килограммдан орттириб пахта терган теримчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланмоқдалар. Терим шартларига кўра мавсумда тўлиқ қатнашган теримчиларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан мукофот пули  берилиши ва мавсум давомида теримда катта натижага эришган илғор теримчилар алоҳида мукофотланиши белгиланган. Терим отрядларининг раҳбарларига ойига 2 миллион сўмдан бериб борилиши белгилаб қўйилган.

      Олисда жойлашган пахта далаларига  теримчиларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ажратилган. Барча теримчилар учун фермерлар томонидан тушликка иссиқ овқатлар қилиб берилмоқда. Шунингдек, ётоғи билан теримда қатнашаётган теримчиларга ҳамма шароитлари мавжуд бўлган ётоқхоналар ҳамда уч маҳал овқатланишлари учун ошхоналар ташкил этилган. Бундай шароитлар вилоятнинг барча ҳудудларидаги «Бухоро Агрокластер» МЧЖга қарашли пахта далаларида мавжуд қилинган.

         Шунингдек, Қоровулбозор туманидаги  “Бухоро агрокластер заминлари” МЧЖга қарашли далаларда пахта теримида қатнашиш учун Бухоро шахридан келадиган шаҳарлик хашарчилар учун кунлик автобусда ташиш ташкил қилинди. Шаҳарнинг “Ўзбегим” тўйхонаси, “Эски Қамиш бар”, “Авто шоҳ бекат” бекатларидан теримчиларни автобусда эрталаб соат 06-00 да  олиб кетиш ва кечқурун 19-00 да олиб келиш ташкил қилинди. 30 кишидан кўпроқ бўлиб уюшган теримчиларни бошқа қулай жойлардан ташиш қилиниши ҳам мўлжалланган.

          Бундан ташқари дала шийпонларида теримчилар учун арзонлаштирилган озиқ овқатлар савдоси  ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришлари учун турли тадбирлар ташкил қилиниши йўлга қўйилмоқда.

Мавсумдаги пахта йиғим теримини шу тарзда ташкил қилиниши билан ҳозирда «Бухоро Агрокластер» МЧЖ томонидан кунлик терим суръати  2.6 % ни ташкил қилмоқда ва бу билан  18 сентябрь ҳолатига хирмонларга 25067 тонна сифатли пахта хомашёси етказиб берилиб, шартномавий режаларини 16.8% га бажарилишига эришилди.

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари