Пахтани қайта ишлаш натижалари

Пахтани қайта ишлаш натижалари "Бухоро Агрокластер" МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхоналарида 2020 йилги мавсумида тайёрланган пахта хомашёсини қайта ишлаш ишлари якунланди. 2020 йилги ҳосили бўйича пахта тозалаш корхоналарида 139,4 минг тонна пахта хомашёси тайёрланган эди. Уларни қайта ишлаш натижасида 49,7 минг тонна тола, 73,2 минг тонна чигит, 4,6 минг тонна момиқ ишлаб чиқарилди. Пахта хомашёсини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш натижасида тола чиқими 35,9 % ни етказилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 0,3% га кўпдир. Пахта толасининг сифат кўрсаткичи 100% ни ташкил этиб, 2019 йил ҳосилига нисбатан "олий" синфидаги пахта толасининг улуши 0,1% га ошди ва 95,1 % ни ташкил этди. Чигит чиқими 52,8 % ни ташкил этди, бу эса ўтган йилги кўрсаткичлардан 0,1% га кўпдир. Шунингдек, момиқ чиқими ҳам 2019 йилга нисбатан 0,3 % га кўпайди. 2020 йилда "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахта тозалаш корхоналари 834 427 млн. сўм миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқардилар, ўсиш суръати 2019 йилга нисбатан 117,6% ни ташкил этди. 2021 йилнинг биринчи чорагида "Бухоро Агрокластер" МЧЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми 370 106 млн.сўмни ташкил этди ёки бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8% га кўп. "Бухоро Агрокластер" МЧЖ Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари