Бухоро агрокластерида BCI стандартлари бўйича тренинг ўтказилди

2025 йил 24-январь куни ООО «Бухоро Агрокластер»да «Муносиб меҳнат» тамойилининг мезонлари ва кўрсаткичлари мавзусида тренинг ўтказилди. Ушбу тадбир Better Cotton Uzbekistan жамоаси томонидан ташкил этилди ва унда агрокластернинг асосий мутахассислари ҳамда кишлок хўжалик бўлимлари ходимлари иштирок этдилар.
Тренинг икки қисмга бўлинган бўлиб, биринчи қисми соат 9:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтди ва унда BCI стандартлари бўйича координаторлар, HR-рахбарлари ва мутахассислар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича масъул ходимлар ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирок этдилар. Ўқув давомида иштирокчилар асосий «Муносиб меҳнат» тамойиллари ва уларни иш жойларида жорий этиш усулларини муҳокама қилишди.
Иккинчи қисм соат 14:00 дан 16:00 гача давом этди, унда мавсумий ва вақтинчалик ишчилар ҳамда бригадирлар иштирок этдилар. Уларнинг учун иш жойларида хавфсизликни таъминлаш ва BCI стандартларини ҳар куниги фаолиятда амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.


Ушбу тренинг агрокластер ходимлари учун иш ўринларида муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлди. Иштирокчилар олинган билимларни амалий ҳаётда қўллашга тайёрлигини ва иш жойларида хавфсизликни оширишга ҳисса қўшишга бўлган иштиёқларини билдиришди.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари