Ҳосил йиғим теримига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

 

     “Бухоро Агрокластер” МЧЖ фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари жорий йилда 41 минг 786 гектар майдондаги экинларни юқори қишлоқ хўжалиги технологияси талабларига мувофиқ парваришлаб, юқори пахта ҳосилдорлигига эришиш учун барча чораларни кўрмоқда. Жорий йилда корхонада 166 минг тоннага яқин пахта хом ашёси етиштириш ва йиғиб-териб олиб тайёрлаш режалаштирилган.

     Айни пайтда бу вазифани таъминлаш учун пахта майдонларини ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилги мавсумда 25 минг 128 гектар пахта далаларини дефолиация қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун барча зарур техникалар, жумладан, 85 пуркагичлар ишга шай қилиб  қўйилди. Пахта майдонларини 12 кун ичида юқори сифатли дефолиация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

     Шу билан бир қаторда хўжаликларда пахта йиғим-теримини уюшқоқлик ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, йиғим-терим кампаниясида иштирок этадиган теримчилар отрядлари таркибини шакллантириш бўйича режали асосда ишлар олиб борилмоқда. Жамият бўйича жорий мавсумда 82 мингдан ортиқ теримчидан иборат бўладиган  жами 1036 та отрядлари ташкил этилиб, ҳосилни қисқа муддат ичида йиғиштириб олиш мўлжалланмоқда.

                                                                                                                                                                                                                                         Матбуот маркази.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари