Халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

 

     Бухоро вилоятининг инвестиция ва қишлоқ хўжалигида салоҳиятини тарғиб қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар  экспорт  ҳажмини оширишга қаратилган тақдимотларни ташкил этиш, салоҳиятли хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда тегишли икки томонлама ҳужжатларни тайёрлаш ва лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги делегацияси Исроил давлатида бўлди. Делегация таркибида «Бухоро Агрокластер” МЧЖ Бош директори Азамат Султанов, Бош директор ўринбосари Ринат Гуляевлар ҳам ушбу ташрифда иштирок этдилар.

                           

 

     Делегация Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги элчихонаси ҳамкорлигида бир қатор ташкилот ва тадбиркорлик компанияларида бўлиб, улар билан истиқболли лойиҳалар амалиётига доир музокараларни олиб бордилар. Жумладан,  Исроилнинг  “IMS INTERNATIONAL MEDICAL SERVICES GE SA”, “X Lab DIAMONDS”, “Bee Smart Trade” каби компанияларидаги учрашувлар жараёнида  ушбу корхоналарнинг фаолияти яқиндан ўрганилиб, уларнинг илғор тажрибаларини Бухоро вилоятида қўллаш масалалари мухокама қилинди.

     Бундан ташқари, делегация аъзолари томчилатиб суғориш технологияларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “METSERPLAST” компаниясига ташриф буюриб, бу корхонада ишлаб чиқарилаётган замонавий технологиялар билан танишдилар.

     Ташриф ва мулоқотлар давомида  исроиллик ишбилармон доира вакилларига Бухоро вилоятида ишлаб чиқаришга замонавий, илғор  технологияларни киритиш, шунингдек пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш, текстиль маҳсулотларии ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини жорий этиш каби кўпгина йўналишларда хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида ахборот берилди.

     Бухоро вилояти делегациясининг Исроил давлатига ташрифи давомидаги ўрганишлар, ўзаро фикр алмашувлар ва эришилган шартномалар шак-шубхасиз вилоят иқтисодиётининг янада ривожланишига хизмат қилади.

 

                                                                                                                                                                                                                                                                        Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари