Пахта маҳсулотлари учун янги ҳисоб-китоб тизими жорий этилмоқда

 

 

     “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг Когон ва Шофиркон пахта тозалаш корхоналари сифатни баҳолаш инструментал тизимларида синаш натижалари асосида пахта толасини ҳисобга олиш, кетма-кет рақамлаш ва ажратиш тизимини муваффақиятли жорий этмоқдалар. 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги "Пахта саноатини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-3408  фармони Фармони ижросини таъминлаш билан “Пахта илмий-инновация маркази " МЧЖ мутахассислари билан биргаликда жаҳон амалиётида қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва идентификация тизимига ўтиш имконини берувчи ушбу инновацион тизимни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

 

 

 

     Пахта толасини идентификациялаш ва ҳисобга олиш тизимига ўтиш қайта ишловчилар, харидорлар ва истеъмолчилар ўртасида ахборот маълумотлари алмашинувини яхшилаш, шунингдек барча ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳисобга олишни автоматлаштириш ҳамда омборларда сақлаш, саралаш ва юк ташиш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштириб, харидорлар учун жозибадорликни ошириш имконини бермоқда.    

     Ушбу тизимдан фойдаланиш ишлаб билан чиқарилган тойларни аниқ ҳисобга олиш, пахта тозалаш корхоналарида ва терминалда толанинг миқдори ва сифати ҳақидаги ахборотларни компютерда қайта ишлаш ва узатиш, бу маълумотлардан ўзаро ҳисоб-китобларда фойдаланиш, пахта толасининг бир ҳил сифатли партияларини жамлаш таъминланмоқда.

     Яқин келажакда ушбу тизимни “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг бошқа пахта тозалаш корхоналарида ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда.

                                                                                                                                                                                                                                                                            Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари