Пахта етиштиришга -илғор технологиялар

Пахта етиштиришга -илғор технологиялар “Бухоро Агрокластер” МЧЖ га қарашли экин майдонларида пахта етиштиришда интенсив илғор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Жумладан, кластер хўжаликлари майдонларида экинларни томчилатиб суғоришда макро, мезо ва бошқа микроэлементлари жамланган суюқ ўғитлар билан озиқлантириш кенг йўлга қўйилган. Шу билан бир қаторда бугунги кунда ғўза парваришида долзарб бўлган - ниҳолларни микро ва мезо элементлари билан бойитилган “кафолон” препарати билан озиқлантириш бўйича ишларнинг кўламини “Бухоро сервис агрокластер” МЧЖнинг 4 - бўлинмаси тажриба участкасидаги 24 гектар майдонда кўриш мумкин бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра ўсимликларни анъанавий ўғитлар билан озуқалантирилганда уларнинг самараси 15-25 % ни ташкил қилса, янги “кафолон” препарати билан ишлов берилганда, уларнинг самараси 67 % ни ташкил қилмоқда. Бу майдонларда ВВСН тизими бўйича баргдан ғўзани озиқлантириш дастури бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Участка майдонларида чигит экилишидан аввал “кафолон-чигитга ишлов бериш” препарати билан дориланиб экилган эди. Ғўзалар ривожланишининг кейинги босқичларида мутахассислар фенологик ривожланишига қараб уларни озиқлантириш бўйича “кафолон-иммунитет”, “кафолон-озуқа”, “кафолон-финиш” суспензияларидан фойдаланишни йўлга қўйиб боришни режалаштирганлар. Ҳозирги кунда бу майдонларда ўсимликда ўғит етишмай турган ҳолатлардаги стрессларни олдини олиш ва унинг чидамлилигини оширишга хизмат қиладиган ҳамда ичида барг оркали етиб борадиган хамма микроэлементлари мавжуд бўлган “кафолон-иммунитет” суспензияси билан озиқлантириш ишлари кенг кўламларда олиб борилмоқда. Бу янги препаратлар билан озуқалантирилаётган ғўзалар ҳозирги кунда интенсив равишда ривожланмоқда. Бу эса ўз йўлида ушбу дастурни жорий этиш билан пахта ҳосилдорлигини гектаридан камида 40 центнерга етказиш имконини яратади. Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари