Ўзбекитон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 17 февраль кунидаги Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқот қилди.
Мулоқот давомида бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, кластерлар олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Кластерлар раҳбарлари бугунги натижалари сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли эканини, бунга жавобан ишсизликни камайтириш бўйича ўзларига масъулият олишини таъкидлашди.
Кластерлар фаолиятида муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда бухоролик ҳунармандлар маҳсулотларини кўздан кечирди.
Матбуот хизмати.