Вобкент туманида семинар

 

     2023 йилнинг 7 январь куни Вобкент туманида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича кўргазмали вилоят семинари бўлиб ўтди.

     Семинарда Бухоро вилояти агросаноат мажмуаси раҳбарлари, агрокластер ва йирик фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари қатнашдилар.

     Семинарда 2023 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини биологик  усулда ҳимоя қилишни ташкил этиш, келгуси мавсумга чигит экишгич ва культиваторларни тайёргарлиги ҳамда бугунги кундаги долзарб бўлган далаларни шўрини ювиш ишларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

     Семинар қатнашчиларига муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                        Ахборот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари