Пешкуда ёғ-мой заводи ишга туширилди.

 

     2022 йилнинг 28 ноябри кунида Пешку туманидаги янги, замонавий жиҳозланган ёғ-мой корхонасининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро вилояти хокими Б.Зарипов, “Бухоро Агросаноат” МЧЖ Бош директори А.Султонов, вилоят жамоатчилиги вакиллари, меҳнат жамоаси аъзолари қатнашдилар.

     Корхонанинг ишга туширилиши вилоятда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

     Ушбу корхона “Бухоро агрокластер” МЧЖ томонидан жорий йил ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 4,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий “Ёғ-мой ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш” лойиҳаси асосида  ишлаб чиқилган бўлиб, кластер томонидан 3,2 миллион АҚШ доллари ҳамда “Агробанк”нинг 10 миллиард сўм кредит маблағи ҳисобидан барпо этилди.

     Корхонанинг технологик тизими Украина ва Хитой давлатларидан келтирилган 1,8 миллион АҚШ долларига харид қилинган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Корхонада йилига 50 минг тонна хом ашё, шу жумладан 35 минг тонна техник чигит қайта ишланиб, улардан 11 минг тонна сифатли ёғ, 29 минг тонна шрот, 20 минг тонна шелуха ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

 

https://telegra.ph/file/965fc8c678d2e3aeb5ae9.jpg

 

https://telegra.ph/file/1f345f8e59a2c7accf057.jpg

 

https://telegra.ph/file/f83f86022c6d18377f7be.jpg

 

https://telegra.ph/file/d8e3acbb96c261fb8dba5.jpg

 

https://telegra.ph/file/fa082489382dee0512389.jpg

 

https://telegra.ph/file/721f4bfceead390468b64.jpg

 

https://telegra.ph/file/4a85b007906d4daeb5870.jpg

 

                                                                                                                                                                                                      Ахборот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари