2022 йил ноябр ойи охиридан "Ғиждувон Агрокластер ёғ-мой" МЧЖ корхонаси ёғ ва бошқа ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ўз ишини бошлади. Ушбу заводни барпо этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 йил 2019 июндаги 500-сонли "Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ режалаштирилган эди. Корхона "Бухоро Агрокластер" МЧЖнинг ўз маблағлари ва "Агробанк"нинг 10 миллиард сўм миқдоридаги кредитлари ҳисобидан қурилди.
Тўлиқ лойиҳавий қувват билан ишга туширилгач, мазкур корхонада йилига 35 минг тонна чигит қайта ишланади ва ундан жами 12,4 миллион АҚШ долларилик 11 минг тоннадан ортиқ сифатли ёғ, 29 минг 110 тонна кунжара, 20 минг 435 тонна шелуха ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Корхонада 140 ишчи ва мутахассис ишлайди.
Мазкур заводнинг ишга туширилиши вилоятдаги импорт улушини 8,8 миллион АҚШ долларига камайтиришга, бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ахборот хизмати