Ишлаб чиқариш кенгайиб, аҳоли даромади ошмоқда

 

     “Бухоро Агрокластер ДЗЗ” МЧЖ давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган.

     У ўзида йирик шохли қорамолларни боқишдан тортиб, уни сутини чуқур қайта ишлашгача бўлган барча технологик занжирларни тўлиқ бирлаштирган.

     Хусусан, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги “Бухоро агрокластер чорва” МЧЖ негизида чорва комплекси бўлиб, 700 га яқин йирик шохли қорамоллари мавжуд.
     Ҳозирда 500 га яқин Голштейн зотли сигирлардан кунига 30 литрдан сут соғиб олинмоқда. Тумандаги 510 хонадонга наслли қорамоллар тарқатиб берилди. Натижада сут ва гўшт кооперацияси ташкил қилинди. Шунингдек, 510 нафар ишсиз фуқаронинг доимий бандлиги таъминланди ва оилавий даромади ошди.

    “Бухоро Агрокластер ДЗЗ” МЧЖда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб, натижада тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, яъни кефир, сут, пишлоқ, йогурт, қаймоқ, сметана, шунингдек, жами 20 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

    Жамият томонидан мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 6 миллион АҚШ долларлик инвестиция йўналтирилиб, 15 йилдан буён ишламай келган, Бухоро шаҳрининг ташландиқ бўлиб қолган собиқ Камаз центр корхонасига тегишли 2,6 гектардан иборат бўлган ҳудудда замонавий ишлаб чиқариш объекти қад ростлади.
    Мазкур йирик ишлаб чиқариш мажмуасида 2 та янги бино қурилди.

    Бу ерда мавжуд ишлаб чиқариш биносида Италия ва Россиянинг озиқ-овқат саноатида етакчи бўлган компанияларида тайёрланган энг замонавий технологик линиялар, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланди.

    Жамият томонидан ўрнатилган ускуналар кунига 60 тонна сутни қайта ишлаш имкониятига эга бўлиб, ҳозирги кунда 60 га яқин ишчи ходимлар ва жамият “Latico” бренди асосида фаолият юритиб келмоқда.

    Бундан ташқари, жамият томонидан мазкур ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ҳудудида қўшимча 5 миллиард сўмлик инвестиция маблағлари ҳисобига, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларининг унумдорлигини аниқлаш бўйича замонавий таҳлилий лабораторияси ишга туширилган. Мазкур лабораторияда вилоятнинг турли ҳудудларидан намуналар келтирилиб текширувдан ўтеазилади, махсус яратилган электрон тизимга юкланади.

    Мақсад, вилоятнинг турли ҳудудларида ер унумдорлигини аниқлаш ва марказда ўтириб қайси ҳудудда қанча ҳосилдорлик олишни аниқлаш имконияти яратилди.

 

https://cdn.uza.uz/2022/08/11/13/31/ch5weTsLGfPmE1RQla2GeDW3g3EOH9Fv_front.jpg

https://cdn.uza.uz/2022/08/11/13/31/oBi4FDxZndvS8ekszzIScP7F4Yc0NDue_front.jpg

https://cdn.uza.uz/2022/08/11/13/31/rcHl7vCbasGEoFeIBIXmB2pqB6tz1EV6_front.jpg

https://cdn.uza.uz/2022/08/11/13/31/vsXJftP4OLMIJfMUPE0DKGZRbyDNoVnc_front.jpg

https://cdn.uza.uz/2022/08/11/13/31/esK8lbH6y6sw47IsSTxSzknSYzHLZp8p_front.jpg

 

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари