Чорвачилик базаси мустаҳкамланмоқда

 

    “Бухоро Агрокластер” МЧЖда  чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қоравулбозор туманида жойлашган "Бухоро Агрокластер чорва" МЧЖ чорвачилик мажмуасида чорвачилик маҳсулотлари ҳажмини ошириш,чорва молларини парваришлашни яхшилаш ва чорвачиликнинг ривожланишига эришиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ҳозирги кунда мажмуада 499 бош соғин сигир ва бўрдоқига боқиш учун 271 бош йирик шохли қорамол мавжуд. Бу ерда 418 бош бузоқлар ҳам парваришланмоқда.

    Ҳозирги кунда мажмуада ҳар бир бир соғин сигирдан 26-30 литр сут соғиб олинмоқда. Туман аҳолиси таъминоти учун ҳар ойда мажмуадан 5,5-6   тонна гўшт етказиб берилаяпди.

    Чорва моллари сонини кўпайтириш учун жорий йилда Россия Федерациясидан 224 бош зотли қорамол келтирилди. Йил охирига қадар Голландиядан яна 300 бош соғин сигир ва Россия Федерациясидан 300 бош бўрдоқига боқиш учун қорамол сотиб олиш режалаштирилган.

    Чорва молларини юқори сифатли озуқа билан таъминлаш учун 418 гектар майдонда беда, маккажўхори, буғдой, жавдар ва бошқа ем-хашак ўсимликлари етиштирилмоқда.

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                        Матбуот хизмати

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари