Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ўқув-семинари

 

     Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 144 мартдаги "қишлоқ хўжалигида сув тежайдиган технологияларни жорий етишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-2022-сонли қарори мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда сув хўжалигини бошқаришнинг бошқа масалаларига бағишланган ўқув семинари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетининг Бухоро филиалида бўлиб ўтди.

     Ўқув-семинарда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ туман бўлимлари раҳбарлари, жорий йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий етувчи Кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, томчилатиб суғориш технологиясини жорий етиш билан шуғулланадиган корхоналар мутахассислари иштирок етди.

     Семинарни Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари А. Назаров олиб борди.

     Семинарда “Агро Томчи” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги ишларида томчилатиб суғоришдан фойдаланиш технологияси бўйича тақдимот ўтказилди.

     Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши шароитида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни жорий етиш юзасидан олий ўқув ва илмий муассасаларнинг бир қатор олимлари, ушбу технологияларни жорий етишга жалб етилган корхоналар мутахассислари сўзга чиқдилар.

     Cеминар иштирокчилари ўтган мавсумда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишдаги муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиб, жорий йилда қишлоқ хўжалиги ишларини ишлаб чиқаришда сувни тежайдиган технологиялардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                               Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари