Ёғ-мой заводлари қурилиши бошланди

 

          “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг Пешку пахта тозалаш корхонаси қошида ёғ-мой ишлаб чиқариш комплексининг қурилиши бошланди.

 

 

      Комплекснинг қайта ишлаш қуввати кунига 150 тоннани ёки мавсумда 49 500 тоннани ташкил этади.

     Объектнинг лойиҳа қиймати 31 297 миллион сўмни ташкил этади, шундан 20 323 миллион сўм  асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланади.

     Мазкур комплекснинг қурилиши натижасида 122 та янги иш ўрни яратилади. Комплекс харажатларини қоплаш муддати 3 йилни ташкил қилади.

 

 

 

 

     Ғиждувон пахта тозалаш заводида ҳам шундай ёғ-мой ишлаб чиқариш комплексининг қурилиши бошланди.

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                          Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари