Томчилатиб суғориш лентаси ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.

          Вобкент туманида “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг далаларидаги томчилатиб суғориш тизимида фойдаланадиган томчилатиб суғориш ленталари ишлаб чиқариш линияси иш бошлади. Лентани ишлаб чиқариш учун қисман дастлабки хомашё сифатида  томчилатиб суғориш тизимида ишлатилган пластик ленталари  ишлатилмоқда.

       Ишлатилган ленталарга бирламчи гранулалар қўшилган ҳолда тегишли ишлов берилгандан сўнг олинган гранулалардан махсус технология бўйича,  диаметри 16 мм бўлган томчилатиб суғориш ленталари ишлаб чиқарилмоқда. Янги ленталардан жорий мавсумда томчилатиб суғориш тизимларида фойдаланилади.

 

 

        Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар томчилатиб суғориш тизимларида ишлатилиши бўйича техник талабларга тўлиқ жавоб беради. Синовлар шуни кўрсатдики, ишлаб чиқарилган бу ленталар мейъёрлардаги 0.8 атмосфера ўрнига 2 атмосферагача сув босимига чидам бера олади.

           Бу ерда ҳар куни ўртача 144 минг погон  метргача томчилатиб суғориш ленталари ишлаб чиқарилади. Жорий мавсумда 130 тонна ишлатилган маҳсулотни қайта ишлаш режалаштирилган бўлиб, ундан 21 миллион погон метрга яқин томчилатиб суғориш ленталари тайёрланади. Бу "Бухоро Агрокластер" МЧЖнинг 2,5 минг гектарга яқин экин майдонларини томчилатиб суғориш тизимлари билан таъминлаш имконини беради.

           Шу билан бир қаторда томчилатиб суғориш тизимларининг қайта ишланадиган элементларидан фойдаланиш ишлаб чиқарилаётган томчилатиб суғориш ленталарининг таннархини ушбу маҳсулотларнинг бошқа ишлаб чиқарувчиларига нисбатан камайтириш имконини беради.

 Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари