Юқори сифатли шудгорлаш - келгуси ҳосилнинг гаровидир

         

          "Бухоро Агрокластер" МЧЖга қарашли қишлоқ хўжалиги корхоналари далаларида экинларни йиғиб-териб олгандан сўнг бўшаган ерларни кузги-қишки шудгорлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. 2021 йилги мавсумда бу ишни уюшқоқлик билан амалга ошириш учун 500 дан ортиқ ҳайдов ва бошқа ёрдамчи техникалар жалб этилди. Улар жорий мавсумда келгуси йил ҳосили учун 45 минг 670 гектардан ортиқ майдонни шудгорлашни режа қилишган. Шу кунга қадар жами 41 минг гектардан ортиқ ер шудгор қилинди. Ерни шудгорлашда гектарига 1190 кг минерал ва 690 кг органик ўғитлар солиш ишлари бир вақтнинг ўзида  амалга оширилмоқда.

            Агрокластернинг ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонасида ер ҳайдаш кампаниясини ташкил этиш ва ишларнинг сифатини назорат қилиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган ва фаолият кўрсатишмоқда. Ерни шудгорлаш билан шуғулланадиган 191 та тракторга ЖПС кузатув датчиклари ўрнатилган. Шудгорлаш сифатини назорат қилиш учун плугларга шудгорлаш чуқурлигини ўлчаш учун махсус датчиклар ўрнатилди.

            Дала меҳнаткашлари ер ҳайдаш кампаниясини жорий йилнинг декабр ойи охиригача якунлаш учун барча чораларни кўрмоқдалар.

 

 

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари