Бухоро вилоятининг истиқболли ривожланиш режасига мувофиқ "Бухоро Агро Cluster" МЧЖ бўлинмалари томонидан Бухоро шаҳрида кунига 30 минг литр қувватига эга замонавий сутни қайта ишлаш заводи қуриш ишлари якунланмоқда.
Шаҳарнинг Шайхул Олам кўчасида жойлашган ушбу иншоотдаги завод бинолари мажмуасидаги қурилиш ишлари асосан ниҳоясига етказилди. Айни пайтда бу ерда Италиядан, умумий қиймати 2,8 миллион Евро бўлган нордон-сут маҳсулотлари, пишлоқ, сариёғ ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун технологик линиялари олиб келиниб, уларнинг ускуналарини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда ҳажми 3000 м3 бўлган совутиш камералари ва бошқа бир қатор ускуналар ўрнатилиб бўлинди.
Умумий лойиҳа қиймати 4,35 миллион АҚШ долларига тенг ва тўловни қоплаш муддати 4.5 йил бўлган ушбу иншоот қурилишини жорий йилнинг учинчи чораги якунига қадар якунлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Заводда "ЛАТТИCО" бренди билан ишлаб чиқарилаётган сут маҳсулотлари қатори творог, сирланган пишлоқлар, кефир, простокваша, йогурт, ряженка, қатиқ, чакка, сариёғ, сметана, қаймоқ, қаттиқ ва миллий пишлоқлар, сут ва айрондан иборат бўлади.
Ушбу сутчилик комплексида 120 дан ортиқ ишчи ишлайди.
Матбуот Маркази