"Бухоро Агрокластер" МЧЖ корхоналарининг қишлоқ хўжалик ерларида ғалла ўрим-йиғими якунланди. Жорий йилда соҳа ходимлари томонидан 929 гектар майдонда яхши дон ҳосили етиштирилди.
Улар йиғим-терим кампаниясини уюшқоқлик билан ва қисқа вақт ичида амалга ошириб, ғалла омборларига 3 минг 800 тоннага яқин сифатли дон жамлашдилар. Давлатга дон етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари 106 % га бажарилди. Умуман агрокластер комплексида ғалла ҳосилдорлиги гектаридан 41,1 центнерни ташкил етди.
Жумладан, "Бухоро сервис агросаноат" МЧЖ меҳнаткашлари томонидан 250 гектар экин майдонида ғалладан яхши ҳосил етиштирилди. Бу ерда ҳосилдорлик гектаридан 51 центнердан кўпроқни ташкил этди.
Дондан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилиб, ҳозирда уларни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.
Матбуот маркази.