Йиғим-терим мавсуми бошланди

"Бухоро агросаноат" МЧЖ хўжаликлари янги мавсумда ғалла экинларини ўриб-йиғиб олишни бошлашди.

Жорий йилда корхона қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан 998 гектар майдонда мўл ғалла ҳосили етиштирилди.

Йиғим-теримни олиб бориш ишлари юқори ташкилий даражада амалга оширилмоқда. Ғалла йиғим-терими учун замонавий комбайнлар, катта юк машиналари ва бошқа техникалар жалб қилинган. Кунлик йиғим-терим суръати ўртача 80 гектар ғалла майдонини ташкил қилмоқда.

Бугунги кунга келиб 119 гектар майдонда ғалла экинлари йиғиштириб олинди. Ҳар гектардан 40 центнердан буғдой ҳосили олинмоқда. Ҳозиргача 471 тонна ғалла, ёки шартномавий мажбуриятларнинг 40% давлат омборлрига топширилди. Хўжаликлар меҳнаткашлари жорий йилнинг июн ойининг иккинчи ўн кунлиги охирига қадар ҳосилни йўқотишларсиз якунлаш учун барча чораларни кўрмоқдалар.

 

Матбуот хизмати.

 

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари