Хамкорлар билан семнар-тренинг

Жорий йилнинг 15 февралида Ромитон туманида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit, GIZ) нинг “Қишлоқ хўжалиги таъминот занжирларида барқарорлик ва қўшилган қиймат” лойиҳаси  доирасида куни “BCT Агрокластер”, “Бухоро Агрокластер”, “Haj textile кластер” агрономлари, ҳудуд раислари ва мутахассислари учун ўқув семинар трейнинг ташкил этилди.

Трейнингда “Глобал иқлим ўзгариши шароитида тупроқ-иқлим шароитига мос ғўза навларини танлаш”, “Табиий рангли пахталар”, “Мамлакатимизда экилаётган ва хориждан олиб келинадиган ғўза навлари хусусида”, “Cув танқислиги шароитида ғўзани суғориш”, ”Ғўзани суғоришда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш”, “Cув танқислиги шароитида ёмғирлатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Айнан глобал иқлим ўзгариши бўйича ушбу семинарларда кластер мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва кейинги семинарлар учун мавзу ва ўқув семинар таркиби муҳокама қилиниб, таклифлар илгари сурилди.

Матбуот маркази.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари