Ғиждувондаги уруғлик тайёрлаш цехида автоматик ҳисобга олиш ва рақамлаш тизими жорий этилди. Кетма-кет рақамлаш консолидан фойдаланиб, штрих-код тегларида уруғликнинг репродукцияси, селекцияси, уруғлик партияси, униб чиқишлиги, ялпи ва соф оғирлиги ҳақидаги барча маълумотлар билан чоп этилади. Цехнинг ишлари ва унда ишлаб чиқарилган уруғларнинг миқдори/хажми тўғрисидаги маълумотлар интернетда мавжуд.
Келгусида «Бухоро Агрокластер» МЧЖда уруғларни нафақат уруглик тайёрлаш цехида, балки уруғларни сақлаш ва фермер хўжаликларига тарқатиш жойларида (шахобчаларда) тезкор ҳисобга олиш имконини берадиган ихтисослаштирилган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш режалаштирилган. Кейинчаликда, тизим “Agro Smart Map Uz” тизимида штрих-код теглари орқали маълум бир селекция, репродукция уруғлари қайси контурларда, қандай сифат ва қанча миқдорда экилганлигини кузатиш мумкин бўлган даражага келтирилади.
Умуман олганда, туксизлантирилган уруғлик чигит тайёрлашнинг такомиллаштирилган технологиясини жорий этиш билан қуйидаги натижаларга эришилади:
- юқори сифатли туксизлантирилган уруғлик чигит ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- цехда тайёрланган уруғлик чигитларни аниқ ҳисобини юритиш, уруғликларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларни компютерда қайта ишлаш ва узатиш имконияти, мижозларга реализация қилишда ушбу маълумотлардан фойдаланиш.
Матбуот маркази.