Бухоро вилояти "Ғиждувон пахта тозалаш" АЖда пахта хом ашёсини давлат стандартлари асосида қабул қилиниши бўйича ўқув семинар-тренинги

     Бухоро вилоятида 2023 йил пахта ҳосили учун 96220 гектар ер майдонида чигит қадалиб, ушбу ер майдонларидан 400 минг тоннага яқин пахта хом-ашёси олиш режалаштирилган.

     Бухоро вилоятида 3019 та фермер хўжаликлари ҳамда 10 та кластер корхоналари томонидан пахта маҳсулоти етиштириш ва қабул қилиш бўйича тузилган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши, нобудгарчиликни камайтириш, келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни олдини олиш ва низоларни ўзаро жойида ҳал этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспексия"нинг Бухоро вилояти бошқармасида мобил арбитраж гуруҳлари ташкил этилди.

     Вилоятдаги пахта тўқимачилик кластерларига қарашли пахта қабул қилиш масканлари товаршунослари, лаборатория мудирлари ҳамда тегишли ташкилот ва идора маъсул ходимлари билан "Бухоро Агрокластер" МЧЖга қарашли "Ғиждувон пахта тозалаш" АЖда пахта хом ашёсини давлат стандартлари асосида қабул қилиниши бўйича ўқув семинар-тренинги ташкил этилди.

     Семинар-тренингда мобил арбитраж гуруҳларининг вазифалари, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилиши белгиланган амалий ёрдам тадбирлари бўйича расман хабардор қилиш ва дастлаб уларда қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш ҳамда соҳага оид амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти "Ўзагроинспексия"нинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тушунтирилди.

 

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари