Хорижий мутахассис билан тажриба алмашиш

     2023йилнинг 17-18 август кунлари  август кунлари «Бухоро Агрокластер» МЧЖга германиялик муҳандис, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик касалликлари бўйича мутахассис Дитмар Незер ташриф буюрди.

     Ташриф давомида Дитмар Незер Бухоро вилоятида экинларни етиштиришдаги мавжуд муаммолар билан танишди ва "Бухоро Агрокластер" МЧЖ мутахассислари билан бу борада тажриба алмашди.

     «Бухоро Агрокластер» МЧЖ фаолияти билан танишган Диетмар Незер қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, чорвачилик комплексини ташкил этиш, сутни қайта ишлаш соҳасида «Бухоро Агрокластер» МЧЖ Европа ишлаб чиқарувчиларига қараганда юқори ривожланиш даражасида эканлигини таъкидлади.

     Ушбу ташриф давомида «Гарден Бухоро Агрокластер» МЧЖнинг кенг доирадаги мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди, унда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда муаммоли масалалар айтилди ва ушбу муаммоларни ҳал етиш бўйича фикр алмашилди.

     Семинарда Дитмар Незер тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигида репродуктив етиштириш усулини жорий этиш бўйича хорижда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди, оператив таҳлил учун асбоб-ускуналар ва жиҳозларни намойиш этди, шунингдек, уларнинг қўлланилишини амалда кўрсатди.

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                 Матбуот Маркази

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари