Жорий йилнинг август ойида Покистон Ислом Республикасининг Панжоб провинцияси ҳукумати ва йирик сармоядорлардан иборат делегацияси тўқимачилик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Бухоро вилоятига келди.
Делегациянинг ташрифи доирасида Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг Шофиркон туманидаги “AZTEX” тикувчилик фабрикасида учрашув ўтказилиб, унда меҳмонлар корхонанаинг иш фаолияти, истиқбол режалари билан яқиндан танишдилар. Учрашув жараёнида ўзаро манфаатли хамкорлик масалалари мухокама қилинди.