2023 йилнинг 13-14 апрель кунлари Бухоро шаҳрида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада республикамиздаги вазирликларнинг, Ипакчилик ва Жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Олмалиқ кон металлургия комбинати”, “Навоий кон металлургия комбинати”, “Ўзкимёсаноат” , “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”, “Ўзчармсаноат”, “Ўзэлтехсаноат”, “Ҳунарманд”, “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмалари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳамда бир қатор хорижий кампанияларнинг корхоналари қатнашдилар.
“Бухоро Агрокластер” МЧЖ тизимидаги корхоналар ҳам ушбу ярмаркадаги экспозицияларида ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларини намойиш қилдилар.
Ярмарка давомида иштокчилар республикада саноат кооперациясини янада ривожлантириш, хусусан, 2023-2024 йилларда маҳсулот харид қилиш ва етказиб беришга доир ўзаро тенг манфаатли шартномалар тузишга эришдилар, шунингдек, илгари импорт қилинган бутловчи эҳтиёт қисмлар ва маҳсулотларни ўзлаштиришда ва техник ҳамкорлик қилиш юзасидан меморандумлар имзоладилар ҳамда саноатни ва ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш масалалари бўйича турли мавзуларда семинарлар ва учрашувлар ўтказдилар.
Матбуот маркази.