Фермер хўжалиги пахта экишни бошлади

 

     Вобкент туманида жойлашган "Равшан Рашид Лочинбек" фермер хўжалиги Бухоро вилоятининг илғор фермер хўжаликларидан биридир.

     Ишлаб чиқаришни моҳирона ташкил этиш билан ҳамда “Бухоро Агрокластер” МЧЖ томонидан шартнома мажбуриятларига мувофиқ ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар ва техник воситалар билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этилиши туфайли фермер хўжалиги 2022 йилда пахта хомашёси ва дон етказиб бериш режаларини ошириб бажарилишига эришди. Ҳар гектар экин майдонидан 40 центнердан пахта ва 70 центнердан ғалла ҳосили етиштирилди. 

     Куни кеча фермер хўжалигига вилоят ҳокими Ботир Зарипов ташриф буюрди. У фермер хўжалигида баҳорги дала ишларининг ҳолати билан танишди ва пахта экиш кампаниясини ҳамда дала атрофларига узум, мевали дарахтлар, ошқовоқ ва бошқа сабзавотлар экишни ташкил этиш масалалари бўйича ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.

     Хайрулла Равшанов бошчилигидаги фермер хўжалиги қисқа муддатларда 39 гектар майдонга плёнка остида пахта экишни ташкил этиб, бу йил ҳам юқори ҳосил олиш учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

 

 

                                                                                                                                                                                                                                        Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари