Инновациялар-ишлаб чиқаришга

 "Бухоро агрокластер" МЧЖ “Пахта илмий инновация

маркази” МЧЖ билан биргаликда Ғиждувон

туманида жойлашган "Бухоро пахта уруғчилиги"

корхонасининг туксизлантирилган уруғлик чигит

тайёрлаш цехида Испаниянинг “JUBUS SELECCIÓN

Y TRATAMIENTO, S.L.». компаниясининг L-JS-8

русумли замонавий саралагич-тозалагичини

ўрнатди.


      Ушбу ускуна маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган ва цехга ўрнатилган чигит туксизлантириш машиналари сонини кўпайтириш билан талаб қилинадиган унумдорликни таъминлай олмаганлиги туфайли цех унумдорлигини ошириш имконини бермаётган иккита К-531 маркали саралагич-тозалагич ўрнига ўрнатилди.

     Комиссион синовлар янги ускунанинг элаклар майдони кенгайганлиги ва кучлироқ вентилятор ўрнатилганлиги ҳисобига туксизлантирилган чигитлар бўйича соатига камида 4 тонна унумдорликка эришилишини, туксизлантирилган чигитлардан пишиб етилмаган, майда ва тўлиқ бўлмаганларини техник фракцияларга сифатли саралаб беришини кўрсатди. Янги ускуна камроқ шовқин ҳосил қилади, ишлатишда ва хизмат кўрсатишда қулай, экишга яроқсиз чигит фракциялари эса (катта ва кичик чиқиндилар, енгил аралашмалар ва калта момиқлар) олдинги ҳолатдаги 12 та ўрнига 4 та жойда ажратилади.

     Бундан ташқари, 1000 дона уруғлик фракцияси массасининг оғирлигининг дастлабки чигитга нисбатан камида 2 граммга, техник фракцияга нисбатан эса – камида 20 граммга ортишига эришилади.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари