Янаги йил хосили учун мустахкам замин

 “Бухоро Агрокластер” маъсулияти чекланган жамият тасарруфидаги ташкилотларда ўтган йилги мавсумда 700 гектар майдонларга бошоқли дон экилиб, улардан жами 2800 тонна дон йиғиб олиниб, давлатга топширилди. Бунда ҳосилдорлик ҳар бир гектардан ўртача 40-50 центнерни ташкил этган эди.


     Бу йилги мавсумда хам “Бухоро Агрокластер” МЧЖ да кузги ғалла экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Йиллик режа бўйича жами 680 гектар майдонга ғалла экиш мўлжалланган бўлиб, ундан 3 минг тонна дон олиниши белгиланган. Бунда жамият бўйича ҳар гектар ғалла экини майдонидан ҳосилдорликни 50 центнерга етказишга харакатлар олиб борилмоқда.

     Шундан, “Бухоро агрокластер заминлари” МЧЖда 2021 йил хосили учун 430 га майдонга кузги бошокли дон экиш мўлжалланиб, бугунги кунда шундан 250 гектар майдонда ғалла экилиб бўлинди. Экилган майдонлардаги кўчатлар белгиланган меъёрларда ўғитлантирилди ва ҳозирда уларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

     “Бухоро сервис агрокластер” МЧЖда 250 га майдонда ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 120гектар майдонда ғалла экилди. Бу жамият бўйича ушбу майдонлардаги экинлар гектарига 300 кг аммофос, 50 кг калий ўғити экиш билан бирга берилиб, ўғитлантирилди.

     “Бухоро Агрокластер” МЧЖ бўйича кузги бошоқли дон экиш ишларини яқин кунларда якунлаш бўйича саъйи харакатлар олиб борилмоқда.

Ғалла экиш бўйича агротехнологияларнинг мониторинги “Бухоро Агрокластер” МЧЖда жорий қилинган “Ерни масофавий кузатиш тизими” орқали амалга оширилмоқда.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари