Қоравулбозор тумани ғаллакорлари бу йилги мавсумда юқори ғалла ҳосилини етиштириб, унинг йиғим-терим кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказиб, республикада биринчилардан бўлиб дон етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини муваффақиятли бажаришди.
"Бухоро Агрокластер" МЧЖ ва "Арк Еко Текстил кластери" МЧЖ агро-кластерларига қарашли 157 та фермер хўжаликлари жами 5525 гектар майдонда ғалла ўримини муддатидан олдин якунлаб, умумий хирмонга 14 минг 545 тоннадан ортиқроқ ёки ўтган мавсумга нисбатан 2 минг тоннага кўпроқ дон топширдилар. "Рахим бобо", "Хайдар полвон", "Сарвар Сардор" фермер хўжаликлари гектаридан 65-70 центнердан юқори дон ҳосили етиштирдилар. Бу йилги ҳосилнинг барчаси фермер хўжаликлари томонидан эркин бозор нархларида сотилди.
Ҳозирги пайтда фермер хўжаликлари ғалла ўриб олинган майдонларни тозалаш ва у ерларга такрорий экинларни экиш ишларини жадал олиб боришмоқдалар.
Матбуот маркази