"Бухоро Агрокластер" МЧЖ деҳқонлари бу йилги мавсумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олишнинг юқори марраларини белгилаб, 42670 гектар майдонда пахта, 1200 гектар майдонда соя, 400 гектар майдонда ем-хашак экинлари, шунингдек, бир қатор майдонларда маккажўхори, ошқовоқ ва бошқа кўпгина ўсимликларни парваришлаш ишларини амалга оширмоқдалар. Уларга ишлов беришда илғор агротехника технологияларидан фойдаланиш билан бирга, сувни тежаш чора-тадбирларидан фойдаланишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларидан ва бошқа технологиялардан маълум майдонларда қўлланилмоқда.
Бу йилги кутилаётган қуруқ об-ҳаво шароитлари ва сув ресурсларининг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, агрокластернинг фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мавжуд суғориш тизимларини тартибга келтирмоқдалар, суғориш ишлари давомида сув ресурсларидан оқилано фойдаланиш, оқар сувларининг беҳуда сарфланишининг олдини олиш чораларини кўрмоқдалар. Бир қатор ердаги суғориш тизимларига темир-бетон лотоклар ётқизилмоқда, сув тақсимловчи иншоотлар бетонланиб таъмирланмоқда.
Матбуот Хизмати