"Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтакорлари бу йилги экиш кампаниясини ташкил этиш бўйича юқори савияда тайёргарлик ишларини олиб бориб, 42 минг 670 гектар майдонга пахта экдилар. Агрокластернинг Ғиждувон туманидаги фермер хўжаликлари ва бўлинмалари томонидан 9892 гектарга, Когон тумани да -3940, Пешку туманида - 9246, Қораулбозор туманида - 4769, Шофиркон туманида - 5706, Вобкент туманида 9066 гектарга пахта экилди.
Ҳозирги кунда барча далаларда тўла-тўкис кўчатлар олинган. Вилтдан зарар кўрган пахта далаларида жойда қўлда қўшимча экиш ва унган ниҳолларни тегишли ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда. Барча далаларда минерал ўғитлар билан култивация қилиш ишлари олиб борилиб, бошқа тадбирлар ҳам қишлоқ хўжалиги технологияларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Агрокластер фермерлари пахта ҳосилини етиштириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали, жорий йилда юқори 40 центнерлик марраларга эришишга ҳаракат қилмоқдалар.
Матбуот хизмати.