Тупроқ лабораторияси фаолияти кенгайтирилмоқда

 

      “Бухоро Агрокластер” маъсулияти чекланган жамиятида экин майдонларидаги тупроқларни ўрганиш билан тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган тупроқ таҳлил лабораториясининг фаолият доираси кенгайиб бормоқда. Ушбу лаборатория ташкил этилганидан кейинги қисқа давр ичида экин далаларидан тегишли намунлар олиниб, уларнинг тахлиллари асосида тупроққа ишлов бериш, уларнинг таркибини яхшилаш, ўғитлаш ва шўрини ювиш бўйича хулоса ва тавсиялар тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган эди ва эндиликда бу тахлиллар доирасини янада кенгайтириш давр талаби бўлиб қолмоқда.

     Шу мақсадларда лабораториянинг мутахассис  тупрокшунослари ”Агро Смарт Мап” рақамли қишлоқ хўжалиги платформасидан фойдаланиб Бухоро вилоятидаги экин майдонларидаги тупроқларнинг таҳлил қилиш ишлари кўламини кенгайтириш бўйича муайян ишларни олиб бормоқдалар. 

     Шу мақсадларда лабораториянинг майдонлари кенгайтирилиб, у ўғитларни қўллаш, алмашлаб экиш, тупроққа ишлов бериш, ўсимликларни суғориш режими ва бошқаларни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилганда тупроқ ва ўсимликларни агрокимёвий таҳлил қилиш учун зарур бўлган бир қатор қўшимча янги, замонавий хорижий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

 

 

     Бу билан лабораториядаги кимёвий тахлиллар натижалари  “Агро Смарт Мап”  дастурига тўлик интеграция қилиниб, унда 30 дан ортиқ  тупроқ намуналари, 10 турдаги сув намуналари, минерал ўғитларнинг турлича сифат таҳлилларини тўлиқ олиб бориш имконияти яратилди. 

     “Бухоро Агрокластер” МЧЖда ушбу тупроқ таҳлил лабораториясида олиб борилаётган бу ишлар  вилоят фермерлари ва деҳқонларига экин майдонларидан янада самаралироқ фойдаланиш, тупроқнинг унумдорлигини ошириш орқали далаларда мўл ҳосил етиштиришга эришиш  ва пировард натижада  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада юқори даражаларга кўтариб, ривожланишига хизмат қилади.

                                                                                                                                                                                                                                                                                  Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари