Ўзаро хамкорлик йўлидаги учрашувлар

 

     Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ўтказилаётган иккинчи минтақалааро ҳамкорлик форуми доирасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб турибди. Делегация таркибида “Бухоро Агросаноат” МЧЖ Бош директори Азамат Султанов ва Бош директор ўринбосари Ринат Гуляев ҳам қатнашмоқдалар. Форум доирасида Россия бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

     17 ноябр куни Бухоро делегацияси Миллий улгуржи тарқатиш марказлари асоциацияси(НАОРЦ)га ташриф буюрди. Мазкур ассосация таркибида турли хил йўналишдаги ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, 180 нафар аъзолари бор. Уларнинг 15 нафари хорижий аъзолар. Учрашув давомида ассосация ижрочи директори В.Лишук билан музокаралар олиб борилди ҳамда реторт пакетларида тайёр овқатлар (мазкур овқатлар 2 йил муддатда сақланиш имкониятига эга), янги технология асосида биогумус моддали ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва экспортга йўналтириш бўйича улгуржи марказлар ташкил этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

 

 

.

                                                                                                                                                                                                                                      Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари