Кузги шудгорлаш бўйича семинар

                      Жорий йилнинг 28 октябр куни "Бухоро Агрокластер" МЧЖда қишлоқ хўжалик ерларини кузги шудгорлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан ташкил этилиб, унга қишлоқ хўжалиги бўйича хоким муовини раҳбарлик қилди.

             Семинарда вилоятнинг барча туманларидаги 4 та секторларнинг, барча кластерлар ва йирик фермер хўжаликларининг раҳбарлари, "Бухоро Агрокластер" МЧЖ бўлимлари, ташкилотлари бошлиқлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Семинарда "Бухоро Агро Кластер" МЧЖ Бош директори А. A. Султонов сўзга чиқди.

                   Йиғилганларга кузги шудгорлашни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, ушбу технологиялар учун ишлатиладиган янги техника ва жиҳозлар, минерал ва органик ўғитларнинг самарадорлиги ҳақида тажрибали мутахассислар-агрономлар,механизаторлар гапириб бердилар.

          Семинар иштирокчиларига далаларни шудгорлаш, ўғитлаш ва турли техникалар ёрдамида юқори сифатли шудгорлашга тайёрлашнинг илғор усуллари намойиш этилди. Плугларга ўрнатилган датчиклар ёрдамида шудгорлашни чуқурлигини аниқлашнинг янги технологияси намойиш этилди. "Бухоро Агрокластер" МЧЖда фаолият кўрсатаётган тупроқ-таҳлил лабораториясининг фаолияти тўғрисидаги видеоролик намойиш қилинди.

 Ерни сифатли шудгорлаш учун техникалар ва энг янги асбоб-ускуналарни кўргазмаси ўтказилди.

Семинар жорий мавсумда қишлоқ хўжалиги ерларида кузги шудгорлашни ўз вақтида ва муваффақиятли ўтказишни таъминлашга қаратилди.

 Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари