2021 йилнинг 12 октябрида Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот туманидаги "Мергантех" масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Ташриф давомида у Бухоро вилоятининг бир қатор пахта-ғалла кластерлари раҳбарлари, тадбиркорлари билан суҳбат ўтказди. Улар қаторида “Бухоро Агрокластер” МЧЖ Бош директори Азамат Султонов билан суҳбат бўлиб ўтди.
Азамат Султонов жорий йил учун режалаштирилган дастурларнинг бажарилиши, илм-фан ва амалиёт ўртасидаги яқин алоқаларни таъминлаш, пахта етиштиришнинг инновацион усуллари, жумладан томчилатиб суғориш усулларидан фойдаланиш бўйича кластерда олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев кластер фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор маслаҳатлар ва таклифлар бериб, хусусан, инновацион технологияларни кенг жорий этиш, қўшилган қиймат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, хомашёни қайта ишдашдан тайёр маҳсулотгача бўлган бутун ишлаб чиқариш циклига эришиш зарурлигини таъкидлади.
Матбуот хизмати.