Пешку туманида
семинар
Пешку туманида
қишлоқ ишлаб чиқаришида илғор технологияларни жорий этишга бағишланган
ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинарда Бухоро вилояти хокими, вилоят ва туман секторлар
раҳбарлари, туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича
ўринбосарлари, тажрибали фермерлар,
кластер тузилмалари агрономлари ва соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар
вакиллари, "Бухоро
Агросаноат" МЧЖ бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Семинар аввалида иштирокчилар
"Бухоро сервис агросаноат" МЧЖнинг
Ибн Сино ҳудудидаги пахта далаларида томчилатиб суғоришни ташкил
этиш борасидаги ишларнинг бориши билан танишдилар. Улар
томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланган ҳолда 3 та станция иши билан
танишдилар, ушбу технология амалга оширилаётган пахта далаларига ташриф
буюрдилар. Сўнгра иштирокчилар тупроқ таҳлили лабораториясига ташриф буюриб,
далалардаги тупроқ таҳлилини олиб
бориш ишлари билан танишдилар.
"Бухоро
сервис агросаноат" МЧЖ машина-трактор парки базасида
қишлоқ хўжалиги техникасини намойиш этиш чоғида семинар иштирокчилари қишлоқ хўжалигини
механизациялашнинг янгиликлари билан яқиндан
танишдилар.
Семинарда Бухоро
вилояти хокими Ботир Зарипов сўзга чиқди. У ўз сўзида мутасаддиларга яратилаётган имкониятлардан самарали
фойдаланган ҳолда белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажариш учун ҳар бир кун
ва соатдан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Семинарда
"Бухоро Агросаноат" МЧЖ Бош директори Азамат Султонов вилоятда ерни масофадан туриб кузатиш
тизимини жорий этиш, агроклатер тузилмаларида қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини рақамлаштириш, автоматлаштириш ва механизациялаш борасида
амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
"Бухоро Агросаноат" МЧЖ Бош директори муовини Ринат Гуляев
ўз нутқида қатнашчиларни кадастр ерларини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
Семнар давомида иштирокчилар томчилатиб суғориш
тизимининг афзалликлари, қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Матбуот хизмати.