Инновациялар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришига

Ўзбекистон Республикасида ташкил етилган пахта-тўқимачилик кластерлари пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш бўйича иш олиб бормоқдалар. Бироқ, бу иш асосан бир қатор илғор суғориш технологияларини жорий етиш ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш билан чекланиб қолаётган эди. Ҳозирда жахоннинг илғор мамлакатларида қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар жадал суръатларда татбиқ этилмоқда. Рақамли технологиялар қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради, ундаги хавфларни камайтириш, инсон омилини бартараф этиш, йўқотишларни камайтириш ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.

     Ушбу рақамли технологияларни мамлакатимиздаги амалиётда жорий этиш бир неча чекловлар билан мураккаблашади. Жумладан, масаланинг заиф илмий-техник ўрганилиши билан. Бундан ташқари, ушбу рақамли технологияларни амалда қўллаш учун кўплаб фермер хўжаликларида хозирда етарли бўлмаган катта маблағлар керак.

     Бу соҳада амалий тажриба ва илмий асосларнинг йўқлиги ҳам катта тўсиқдир. Бироқ, бу қийинчиликларга қарамай, рақамли технологияларнинг келажаги истиқболли, қишлоқ хўжалигида, айниқса, ташкил этишнинг кластер шаклидаги корхоналар орасида янги технологияларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирларини белгилаб берган 2020 йил 2 мартдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" ги ПФ-5953-сонли Фармонини бажариш бўйича "Бухоро Агрокластер" МЧЖ Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини масофавий мониторинг ва назорат қилиш «Smart Map.UZ» тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича инновацион лойиҳани "Пахта илмий-инновация маркази" МЧЖ кўмагида муваффақиятли амалга оширмоқда.

     Мураккаб саноат муаммоларини ҳал этишда илмий ёндашувнинг аҳамиятини англаган ҳолда "Бухоро Агрокластер" МЧЖ ўзининг ташкил этилганининг дастлабки пайтларида пахта-тўқимачилик кластерларига уларни шакллантириш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш учун “Пахта Илмий-инновация Маркази” тадқиқот марказини таъсис этди. Марказ қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажрибага, пахта тозалаш, тўқимачилик ва ёг-мой корхоналарининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича билим ва кўникмалар эга бўлган олимлар, мутахассислар, амалиётчиларни бирлаштирган.

     2019 йилдан бошлаб "Бухоро Агрокластер" МЧЖ ва Илмий-инновация Маркази томонидан қишлоқ хўжалиги ерларининг рақамли масофавий мониторингини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.

     Ушбу лойиҳанинг мақсади экин майдонлари ҳолатини тезкор мониторинг қилиш, агротехник тадбирларни режалаштириш, далаларда ишлайдиган техникаларни назорат қилиш ва дала журналларини юритиш имконини берадиган қишлоқ хўжалиги секторини рақамлаштириш, бухгалтерия жараёнларини автоматлаштириш, инсон омилининг таъсирини камайтириш асосида дастлабки ҳисоб маълумотларни шакллантириш учун ерни масофавий кузатиш тизимини жорий қилишдир.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари