Қоровулбозор туманида наслли қорамолчиликни ривожлантириш истиқболлари инвестиция лойиҳалари асосида ривожланмоқда.

 

     Қоровулбозор туманидаги “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖ да наслли қорамол зотларини кўпайтириш, халқимиз дастурхонини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ва энг асосийси чорвачиликда маҳсулдор наслли мол зотларини кўпайтириш мақсадида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

     2021 йилда ишга туширилган мазкур чорвачилик копплекси замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, вилоятимиздаги йирик чорва комплексиларидан биридир.

     Жорий йилда ушбу чорвачилик комплекси навбатдаги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Наслли қорамоллар, уруғлар ва эмбрионлар соҳасида немис генетикаси экспортига ихтисослашган соҳада 30 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Германиянинг Zve Zuchtvieh-Export GmbH корхонаси ва жамият мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар ва ўрганишлар натижасига кўра тузилган шартномага кўра АТ “Халқ банк” Бухоро вилоят филиали томонидан қиймати 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияси ресурслари ҳисобига швед, симментал ва қизил Дания зотли жами 489 бош қорамоллар сотиб олиш жарёнлари бошланди.

     Шартномага кўра, наслли қора моллар хорижий ҳамкор томонидан шартнома келишуви шартларига асосан босқичма-босқич олиб келмоқда.

     Ҳозирда олиб келинган наслли қорамоллар чорва мажмуасида соҳада чуқур билим, тажриба ва малакага эга мутахасиссислар, зоотехниклар назорати остида ҳудуд иқлим ва озуқа шароитларига мослаштириш жараёнида парвариш этилмоқда.

     Жамият негизида мазкур амалга оширилаётган лойиҳа туманимизда соҳа ривожланиш истиқболларининг янада ривожланишига ижобий натижасини кўрсатмай қолмайди албатта. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                  Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари