Уруғлик чигит тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

 

     “Бухоро агрокластер” МЧЖ тизимидаги “Бухоро пахта уруғчилиги” МЧЖда уруғлик  чигит тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда корхонада белгиланган чора тадбирлар натижасида тайёрланаётган уруғлик чигитнинг сифатини яхшилаш, харажатларни камайтириш, ҳисобот-таҳлил ишларини яхшилаш бўйича маълум ишлар амалга оширилмоқда. Технологик линияни такомиллаштириш ишлари “Пахта илмий-инновация маркази“ МЧЖ олимлари билан илмий-техник хамкорликда амалга оширилмоқда. Улар жумласида жорий йилда технологик линиянинг  туксизлантирилган уруғлик чигит тайёрлаш тизимида Испанияда ишлаб чиқарилган BCL-C50 русумли   уруғлик чигитни қоғоз қопларга ўлчаб қадоқлаш аппарати монтаж қилинди.

     Бу аппарат 2005 йилда Испаниянинг Юбус компаниясидан олиб келиб ўрнатилган ҳамда  ҳозирда маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган B-JS-10 русумли чигитларни қадоқлаш аппарати ўрнига ўрнатилди. Янги тарозилар типидаги ушбу BCL-C50 аппарати соатига 5 тоннадан ортиқ туксизлантирилган уруғлик чигитни ± 50 граммдан ортиқ бўлмаган хатоликда ўлчаб, қоғоз қопларга қадоқлаш имкониятини беради.

     Булардан ташқари аппаратнинг махсус коммуникацион порти бўлиб, у орқали компьютерга уланиши ва у орқали барча маълумотларни (қопдаги чигитнинг миқдори, унинг селекцион нави, авлоди,  тартиб номери ва бошқалар) ишлаб чиқарилаётган ҳар бир қоп чигит учун принтерда чоп этилиши ва қопларга ёпиштирилиши, шундай қилиб  уларни узлуксиз рақамлашда ишлатилиши мумкин.

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                     Матбуот маркази.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари