Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятида бўлди.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятида олиб борилаётган иқтисодий - ижтимоий ислоҳотларнинг олиб борилиши билан танишди.
21 январь куни Бухоро шахридаги Давлат хизматлари марказида жойлашган IT-PARKда ўтказилган тадбирлар давомида Шавкат Мирзиёев иштирокида “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг “Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигини рақамли технологиялар асосида бошқариш тизими” тўғрисидаги тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотни “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг Бош директори Азамат Султонов олиб борди.
Тақдимот давомида Президент Шавкат Мирзиёев соҳа мутахасислари билан савол-жавоблар қилиб, мулоқот ўтказди.
У ўз сўзида Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигини замонавий агротехникаларни жорий қилиш билан ривожлантиришда инновацион рақамли технологияларни қўллаш соҳадаги истиқболли режаларни амалга оширишда муҳим омил эканликларини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев “Бухоро Агрокластер” МЧЖ томонидан олиб борилаётган ушбу йўналишдаги ишларига алоҳида ижобий баҳо бериб, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини масофадан туриб кузатиш тизимини жорий этиш амалиётини республика миқёсида кенг ёйиш лозимлигини таъкидладилар ва бу масалада шу ерда тажриба мактабини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу учрашувда “Бухоро Агроклатер” МЧЖга билдирган таклифлари ва маслаҳатлари келажакда корхонанинг истиқболли режаларини ишлаб чиқишда, шунингдек жамоа аъзоларини улар олдига қўйилган вазифаларни адо этишда катта руҳият бағишлашида шубхасиз алоҳида аҳамият касб этади.
Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ислоҳотларга катта иштиёқ билан муносабат билдириб, янги Ўзбекистоннинг равнақига муносиб ҳиссасини қўшишга интилаётган меҳнаткаш халқи бор минтақанинг янада ривожлантириш йўлларини белгилаб берди.
Матбуот хизмати.