Долзарб масалалар муҳокамаси

 

     2023 йилнинг 11 январь куни Ғидувон туманида 2023 йилда “Бухоро Агрокластер” МЧЖ тизимида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар муҳокамаси билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

     Йиғилишда “Бухоро Агрокластер” МЧЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналари директорлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари рахбарлари, ҳудуд раҳбарлари ва агрономлари, тегишли мутахассислар қатнашдилар.

     Йиғилишда “Бухоро Агрокластер” МЧЖ Бош директори А.А.Султонов агрокластер тизимида қишлоқ хўжалиги соҳасида 2022 йил якунлари ва 2023 йилда амалга ошириладиган вазифалар ва режалар тўғрисида маъруза қилди. Бош директорнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси А.М.Нозимов қишлоқ хўжалигида бажариладиган агротехник тадбирларни тизимли ташкил қилиш масаласи бўйича сўзга чиқди.

     Мавзу муҳокамасида сўзга чиққан иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

                                                                                            

                                                                                                                                                                                                                 Ахборот маркази.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари