“Бухоро Агрокластер” МЧЖ меҳнаткашлари 2022 йилги мавсумда 41 минг 348 гектар умумий майдонда пахтадан мўл ҳосил етиштирдилар. Умумий ҳосилдорлик гектаридан 37,4 центнерни ташкил этди. Улар йиғим-терим кампаниясини қисқа вақт ичида ва йўқотишларсиз ўтказишиб, шартнома мажбуриятларини 102 фоизга бажардилар ва хирмонларга 154 минг 714 тоннадан ортиқ юқори сифатли хом ашёни топширдилар.
Қоравулбозор туманидаги "Бухоро Агрокластер заминлари" МЧЖ пахтакорлари ҳар гектар майдондан 40,5 центнердан пахта ҳосили етиштирдилар. Хирмонларга 2012 тонна юқори сифатли хом ашё етказиб берилди, бу шартнома мажбуриятларининг 101,4 фоизини ташкил этди.
“Бухоро сервис Агрокластер” МЧЖ жамоаси ҳам Пешку туманида пахта экилган 3694 гектар майдоннинг ҳар биридан 44,6 центнердан пахта ҳосилини етиштириб, катта муваффақиятларга эришдилар. Улар пахта топшириш бўйича мажбуриятларини 103,2 фоизга бажардилар.
Айни пайтда қишлоқ меҳнаткашлари кузги-қишки тадбирларга мувофиқ далаларга ўғит киритиш ва келгуси мавсум ҳосили учун далаларни сифатли шудгорлашни ташкил этишга киришдилар.
Матбуот хизмати.