Пахтачиликда тармоқ ва олимлар ҳамкорлиги жадаллашмоқда.

 

     Жорий йилнинг 11 август куни “Бухоро Агрокластер” МЧЖ маъмурий биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, илмий лойиҳаларни амалда Вобкент туманида жорий қилиш масаласи муҳокама қилинди.

    Муҳокамада "Бухоро Агрокластер" МЧЖ раҳбари А.Султонов, Вобкент туманига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда илмий лойиҳа раҳбарлари иштирокида илмий лойиҳаларнинг Вобкент туманига жорий қилиш бўйича масалалари кўриб чиқилди.

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                   Матбуот маркази.

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари