"Бухоро агросаноат"МЧЖ таркибида янги йигирув корхонаси

 

     "Бухоро Агро кластери" МЧЖ компаниялар гуруҳи янги корхона – Бухоро вилояти Вобкент тумани Вобкент шаҳрида жойлашган йигирув фабрикаси билан тўлдирилди. "Вобкент тола кластери" МЧЖнинг йигирув фабрикаси "Бухоро Агро кластери" МЧЖ томонидан сотиб олинди ва 10 августдан бошлаб калава ипи ишлаб чиқариш ишларини бошлади.

     Корхонада йилига 9932 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд. Фабрика Германиядаги Truetzschler ва Saurer компанияларининг юқори самарали ускуналари билан жиҳозланган.

     Компанияда 690 ходим ишлайди.

     Йигирув фабрикасининг технологик ускуналарини сотиб олишга сарфланган инвестициялар 18,9 млн. еврони ташкил этди.  Инвестицияларнинг умумий ҳажми 26,1 млн.евродан ошди.

     Корхонанинг умумий майдони 49 756 кв.m., бино майдони 20 632,99 кв.m.ни ташкил этади. Бу ерда бошқа тўқимачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд бўш жойдан фойдаланиш вариантлари ҳам ишлаб чиқилмоқда.

     Йигирув фабрикасининг экспорт салоҳияти йилига 29,8 миллион еврога тенг бўлиб, унинг 80 фоизини хорижлик истеъмолчиларга сотиш режалаштирилган.

     Йигирув фабрикаси ўз ишини қайта тиклаб, айни пайтда маҳсулотларнинг биринчи партиясини истеъмолчиларга жўнатиш учун тайёрламоқда.

                   

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                            Матбуот маркази

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари