Вобкент туманида жойлашган "Заҳро юлдузи" кўптармоқли фермер хўжалиги нафақат туманда, балки Бухоро вилоятида илғор хўжаликларидан бири ҳисобланади.
Хўжаликка қарашли жами ер майдони 300 гектарни ташкил қилиб, шунда 250 гектарига замонавий агротехнологиялар асосида деҳқончилик қилиниб, йилдан йилга мўл ҳосиллар олиб келинмоқда.
Жорий йилда ғалла экилган 65 гектар ер майдонининг ҳар бир гектаридан 75 центнердан юқори ҳосил олинди.
Айни пайтда хўжаликка қарашли 85 гектар майдонга экилган пахтани парваришлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Ғўза майдонларини парваришлаш замонавий агротехнологияларни қўллаш билан, уларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиб, мавсумда ҳар бир гектар ердан 50 центнердан ҳосил олиш учун мустаҳкам пойдевор яратилмоқда. Келгусида 20 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун тайёргарлик қилинмоқда.
Фермер хўжалиги юртимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган имкониятларда самарали фойдаланиб, хўжаликда бошқа тармоқларни ривожлантиришга ҳам аҳамият қаратишмоқда. Масалан, ҳозирда 4 гектар майдонда балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Чорвачилик комплексида Австралиядан келтирилган сут йўналишидаги 130 бош наслли қорамоллар парваришланмоқда. Янаги йилга хориждан яна 130 бош наслли қорамоллар келтириш режалаштирилмоқда.
Ҳозирги кунда фермер хўжалигида 130 га яқин доимий ва мавсумий ишчилар меҳнат қилишмоқда.
Матбуот маркази.
“Захро юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари Анвар Кенжаев