Кластер далаларида соя етиштирилмоқда

 

     "Бухоро Агрокластер" МЧЖ бўлинмалари ва фермер хўжаликлари бу йил асосий экинлар билан бир қаторда  ўз эҳтиёжлари учун соя, маккажўхори ва ошқовоқ етиштирмоқдалар. Шу жумлада Бухоро вилоят аҳолисини ўсимлик ёғи билан таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг баҳорида 1200 гектар майдонга соя экилди. Масалан, Когон туманида “Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг бўлинмалари ва фермер хўжаликлари ҳам 170 гектар майдонга соя экдилар. Бу ерда шу йилги ҳосилдан 120 тоннадан ортиқ соя ёғи олишни режалаштирмоқдалар. Ушбу ҳудуддаги қатор фермер хўжаликлари соянинг ҳар бир гектаридан 20 центнердан ҳосил олишни мўлжалламоқдалар.

     Сояни қайта ишлашдан ҳосил бўлган чиқиндилардан чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлашда  фойдаланилади.

     Ҳозирги кунда соя ўсимликларига ишлов бериш ишлари барча агротехник технологияларга мос ҳолда интенсив интенсив равишда олиб борилмоқда.

                                                                                            

 

                                                                                                                                                                                                                               Матбуот хизмати.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари