Расмий веб-сайтларга янги талаблар.

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февральдаги ПҚ-123-сонли ”Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидақарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз расмий веб-сайтларида ўзларининг таркибига кирувчи давлат муассасаларининг номи, фаолият тури, функция ва ваколатлари ҳамда раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди, давлат муассасаларининг ҳудудлар ва юқори турувчи органлари кесимидаги маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтига жойлаштирилади.

     Бундан ташқари, очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш имкониятини яратган ҳолда муассасаларнинг юқори турувчи ташкилоти, кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар ва автотранспорт воситалари, режалаштирилган ва амалга оширилган харажатлар таркиби ҳақидаги ва бошқа маълумотларни эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

 

                                                                                                                                                                                                                                                         Матбуот хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари