Марралар яқинлашмоқда.

     

     “Бухоро Агрокластер”  МЧЖ вилоятдаги пахта етиштирувчи фермерлар билан биргаликда бу йилги мавсумда етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобудсиз, ўз вақтида териб олиш кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказмоқдалар. Терим кампаниясини ўтказиш тадбирларини юқори даражада ташкиллаштириш билан пахта теримида кундалик 2,8 % фоизга ўсишни таъминлаш билан ҳозирги кунгача шартномавий режаларни 65,8 % дан ошириб бажарилишига эришдилар.

     Бугунги кунгача Пешку туманидан 60 та, Ғиждувон туманидан 54 та,  Вобкент туманидан 48 та, Шофрикон туманида 44 та, Когон туманидан 16 та, Бухоро шаҳида 11та, Қоровулбозор туманида 10 та, фермер хўжаликлари пахтани топшириш бўйича фъючерс шартномаларини муддатидан олдин бажаришга эришдилар. Жумладан, Пешку туманидаги “Облоқул Камолиддин ўғли” фермер хўжалиги  бу йилги оғир об-ҳаво шароитларида 21 гектар ерда пахта етиштириб, 7 кунда биринчи терим билан шартномавий режаларини бажаришга эришди. Бунда ҳосилдорлик гектарига 37,4 центнерни ташкил қилди. Бугунгача омборларга 78,6 тонна ёки режага нисбатан 156,6 %да сифатли пахта хомашёси топширилди. Бу хўжаликда пахта йиғим-терими давом эттирилиб, кунига 3,8 % дан пахта терилмоқда.

     “Бухоро Агрокластер”  МЧЖ меҳнаткашлари бу йилги мавсумдаги пахтани тез кунларда йиғиб-териб олиш учун барча куч ва ғайратларини аямасдан меҳнат қилмоқдалар.

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари